Экитике: "Менга энг катта илҳомни Бензема ва Неймар берган"
"Ливерпуль" ҳужумчиси Уго Экитике ўзини кимлар энг кўп руҳлантиргани ҳақида гапирди.
"Менга энг катта илҳомни Карим Бензема ва Неймар берган. Бензема билан бир позицияда ўйнаймиз, унинг ўйин услуби менга жуда ёқади. У ҳақиқатдан ҳам ажойиб футболчи. Голли узатмалар беради, гол уради ва жамоа манфаати йўлида ўйнайди. Мен ҳам айнан шундай футболчи бўлишни истайман", — деди Экитике.
Уго Экитике 2025 йилда "Айнтрахт"дан "Ливерпуль"га 95 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи "қизиллар" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар