Экспертлар Шомуродов яхши ўйнай олмаётгани сабабини топди

А Серия дебютанти “Кальяри” дастлабки учта учрашувдан иккитасини бой бериб, атиги бир очко тўплади. Айниқса, учинчи турдаги мағлубият аламли бўлди.

Клаудио Раньери шогирдлари “Болонья” майдонидаги баҳсда Зио Лувумбонинг голи эавазига ҳисобда олдинда бориб, иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди.

gettyimages-1578043528-612x612

Мезбонларнинг ғалаба тўпи сўнгги дақиқада сардинияликлар дарвозабони Борис Радуновичнинг қўпол хатосидан кейин киритилгани янада аламли бўлди.

Элдор Шомуродов бу баҳснинг иккинчи ярмини тўлиқ ўтказди. Легионеримизнинг ўйини аксарият экспертлар томонидан энг паст баҳоланди.

Италия матбуоти ҳамон учрашувни таҳлил қилмоқда. “Кальяри” фаолиятини ёритиб келаётган https://www.calciocasteddu.it сайти Шомуродов ўйинига алоҳида тўхталди.

Сайт мутахассислари Шомуродов кутилган ўйинни намойиш қила олмаётганини қуйидагича изоҳлади:  

- Шомуродов плей-офф ўйинлари туфайли мавсумни қолганлардан анча кеч якунлади. Элдор шериклардан ортда қолмоқда.

Клаудио Раньери уни жамоага мослаштиришга ҳаракат қиляпти. А Сериядаги учинчи учрашув ҳам бу чора- тадбирлар Шомуродовга кутилган даражада эффект бермаётганини кўрсатиб қўйди.

Шомуродов катта салоҳиятга эга, техникаси яхши ўйинчи. Юқори спорт формасида бўлса, бир неча позицияда ўйнай олади.

Лекин мана шундай ижобий  характеристикага эга футболчи қийин вазиятда жамоасининг аҳволини яхши томонга ўзгартириши керак.

Бироқ “Болонья” билан баҳс ҳафсалани пир қилди. Шомуродовнинг “Рома” ва “Специя”даги нурсиз фаолияти “Кальяри”га ҳам кўчди. Ҳақиқий Шомуродовни топишимиз керак, - деб ёзди  https://www.calciocasteddu.it журналисти Жакомо Десси.

Италия футболида Сардиния клубининг иштирокини мунтазам кузатаётган яна бир нуфузли манба https://www.tuttocagliari.net сайти ижодкорлари илгари “Кальяри”да Клаудио Раньери қўл остида ўйнаган собиқ футболчи Раффаэле Паолинодан ҳужумчи сифатида Элдор Шомуродовга  баҳо беришни сўради.

- Менинг фикримча, Элдор Шомуродов асосан иккинчи ҳужумчи ҳисобланади. Клаудио Раньери ундан фойдаланишда ҳужумчига мос позиция топиб бериши керак.

Мен Раньери вазиятга оқилона ечим топишига аминман. Матбуот анжуманида мураббий ўзини ҳар доимгидек хотиржам тутганини кўрдим. Вазият секин-аста яхши томонга ўзгаради. “Кальяри” мавсум охирида мусобақа жадвалида еттинчи ёки саккизинчи ўринга даъвогарлик қилиши мумкин, - деди Раффаэле Паолино.

Аслатиб ўтамиз, сардинияликлар дастлабки учта турда “Торино” майдонидан голсиз дуранг билан қайтди. Кейинги турда ўз мухлислари кўз ўнгида жамоа чемпионлик учун курашаётган “Интер”дан 0:2 ҳисобида енгилди.

LtNIhaxw-760x490

Мухлислар “Кальяри” учинчи учрашувда “Болонья”ни мағлуб этишини кутганди. Ўйин улар кутгандек бошланган бўлса-да, аламли мағлубият билан тугади. А Серияга чиққан сардинияликлар мавсумга қўйилган вазифаси юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш ҳисобланади.

Файзуллаев кетишидан олдин ЦСКА бош мураббий унга ва жамоадошларига мурожаат қилди

Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Европада ёзнинг энг кутилмаган трансфери – ўзбек футболчиси бўлди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин М.З.
04/09/2023 19:03
Оғзи очиқ қачон яхши ўйнаган, шомани омади бор экан, давно Италиядан тепишлари керак эди
Azam Khotamov
06/09/2023 10:47
Борган сари умидимиз суниб боряпти рости хам уйнолмаяпти бирор бирор аник сабаби бордир