Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлаган “Ланс” жамоаси 21 йиллик танаффусдан кейин яна “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Монако шаҳрида ташкил этилган қуръа ташлаш маросимида лансликлар “В” гуруҳидан жой олгани маълум бўлди. Бу квартетда францияликлар Англиянинг “Арсенал”, Испаниянинг “Севилья” ҳамда Нидерландиянинг ПСВ жамоалари билан рақобатлашишига тўғри келади.

744c69f5762c1dcec025e4ef39af06d5

Бу гуруҳда “Арсенал”нинг имконияти юқори баҳоланаётгани сир эмас. Лекин Европа Чемпионлар лигасидаги ўзаро баҳсларда “Ланс” устунликка эга. 1998 йили Чемпионлар лигасида французлар ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, “канонирлар” мезбонлик қилган баҳсдан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтган.

2000 йили эса, Лондон клуби Европа лигасида “Ланс”ни икки учрашувда ҳам бир тўп фарқи билан енгиб, мағлубият аламини олган.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашув ўртоқлик мақомида ўтказилиб, 2016 йили томонлар бир бирининг дарвозасига биттадан гол урган.

“Ланс” бош мураббийи Франк Хейз бўлажак баҳслар ҳақида фирк билдириб ўтди.

- Биз 21 йилни, “Арсенал” етти йилни Чемпионлар лигасисиз ўтказди. Бу гал бўладиган тўқнашув кўпчиликда эски хотираларни уйғотади. Биз жамоамизнинг яхши томонларини намойиш қилмочимиз. Шунга қарамай, гуруғда “Арсенал” қолган уч жамоадан бир қадам олдинда. Бизни бу гуруҳда олтита ажойиб учрашув кутяпти, - деди “Ланс” устози.

Гуруҳнинг қолган икки вакили – ПСВ ва “Севилья” ҳали халқаро майдонда “Ланс”га тўқнаш келмаган экан.

“Ланс” мураббийи Франк Хейзнинг таъкидлашича, унинг жамоаси ва ПСВ ўртасида айрим ўхшашликлар бор. “Севилья” эса, Европа лигасининг амалдаги ғолиби сифатида халқаро турнирларда иштирок этиш бўйича жуда катта тажриба тўплаган. Бу жамоа футболчилари халқаро миқёсдаги учрашувларда ўзини кўрсатишга кўникиб қолган.  

Чемпионлар лигаси иштирокчиларининг имкониятларини таҳлил қилаётган мутахассисларнинг “Ланс”нинг бир хусусиятига алоҳида эътибор қаратишди.

“Ланс”нинг бирорта футболчиси ҳали Европа Чемпионлар лигасида қатнашмаган ягона жамоа экани маълум бўлди. Бу жамоанинг бирорта ўйинчисида нуфузли халқаро турнирда тўп тепиш тажрибаси йўқ.

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида қатнашиши кутилаётган Ўзбекистоннинг ягона футболчиси – Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” сўнгги бор Европа миқёсидаги турнирда қатнашган пайтда ҳали бу дунёга келмаган ҳам эди.

366373243_774953917971211_6387193316318496386_n

Демак, бу мавсум “Ланс” учун тарихнинг янги саҳифаси очиляпти.

Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳслари 19 сентябрдан 13 декабргача давом этади.

Турнир ғолиби 2024 йилнинг 1 июнь куни Англиянинг “Уэмбли” стадионидаги финал учрашувида аниқланади.

“Кальяри”: Ҳужумда ким ўйнасин? Шомуродовни танлаган мухлислар нима деди?

“Кальяри” таркибни тубдан ўзгартирди: Шомуродов...

Шомуродовнинг собиқ устози Раньерига Элдордан фойдаланиш сирини очди!

Ҳусанов ҳам бор! Европа Чемпионлар лигаси олдидан “Ланс” ҳимоячисини тилга олишди

Энди Шомуродовга янада қийин бўлади, сабаби...

Легионеримиз гол урди

Легионерларимизга аниқ шарт қўйилди

Тўрт футболчимиз дунёнинг энг қиммат лигаларида тўп тепмоқда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!