Эктор Купер: Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказишимиз мумкин

"

"Ўзбек халқига мурожаат қилмоқчиман! Доимо янги жойга ишга келганингизда адаптация жараёни бўлади. Журналистларни эса бу нарса қизиқтирмайди. Бу нарса бизнинг лойиҳамиз билан боғлиқ. Доимо ғалаба қозонишимиз керак. Биз ҳозирда лойиҳага асосан иш кўряпмиз ва натижага боғланиб қолмаслик керак. Фақат натижа қониқтирадиган бўлса, биз мураббийлар ФИФА рейтингидан келиб чиқиб осон жамоа танлаган бўлар эдик. 70-100-ўриндаги жамоалар билан ўйнар эдик ва барча шунда натижадан хурсанд бўлади. Шундай қилсам ҳам бўлар эди. 

Уругвай рейтингда 7-ўриндаги жамоа эди. Натижага қарасак, ютқаздик аслида ундай эмас. Оддий мухлис буни тушунмаслиги мумкин, аммо биз аслида ўйин жиҳатдан мағлуб бўлмаганмиз. Футболда ўсишни истасак, юқори даражадаги жамоалар билан ўйнашимиз керак. Шунда, ўз хатоларимизни кўришимиз мумкин бўлади. Буни тушунадиган одам бор, тушунмайдигани ҳам бор.

Баъзида ЎФА, баъзида менга ўртоқлик ўйинлари борасида таклифлар қилишади. Масалан, Аргентина. Ўйнашимиз мумкин, нимага ўйнамаслигимиз керак? Дидье Дешам билан яхши алоқаларим бор. Менга ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича таклиф билдирди. Жаҳоннинг биринчи жамоаси билан ўйнашимиз мумкин эди, уларни мағлуб этишимиз ҳам мумкин. Буни ҳеч ким айта олмайди.

Тўғри, Туркияга мағлуб бўлдик. Ҳозирда кўпчилик натижадан мамнун эмас. Мени барчанинг фикри қизиқтиради. Лекин футболни тушунадиган одам бор, тушунмайдигани ҳам бор. Кимдир туркларни жиддий рақиб деб ҳисобламасилиги мумкин, улар ҳақида кўп нарсаларни билмаслиги ҳам мумкин. Туркиянинг 80 % футболчиси Европада ўйнайди, аммо бу мухлисларни қизиқтирмайди. Бу билан нима демоқчиман? Бизнинг мақсад бу сентябрдаги ўйинлар.  Баъзида рақибга паст, баъзида эса юқори баҳо берамиз.

Биз ўртоқлик ўйини ўтказяпмиз. Эсингизда бўлса, Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб этдик, лекин ҳеч ким кўчага чиқиб байрам қилмади. Чунки, бу ўртоқлик ўйини эди. Кейинчалик улар Осиё чемпиони бўлишди. Биз ўз йўлимизда давом этамиз. Бунинг учун эса структура бўлиши керак. Ана шу структура жамоани ушлаб туради. Яна бир муҳим нарса бор. Мухлислар бунга шубҳа қилиши мумкин, аммо футболчилар ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Улар доимо ғалаба қозонишни хоҳлайди. ЎФА ҳам доимо ишомоқда.

Баъзида нималардир ўхшамаслиги мумкин. Масалан шундай ҳолатлар бўладики, футболчилар позицияларни ёпиши керак бўлади. Агар бугун оддий ўзбек мухлиси Туркияга мағлуб бўлганимиздан ҳафа бўлса, ҳавотирланмаслиги керак. Мен уларни тинчланишга чақираман. Чунки, бу бўлиши мумкин бўлган воқелик. Бу ўйин биз учун яхши бўлди. Биз ФИФА рейтингида ўзимиздан анча олдинда бўлган жамоа билан ўйнадик. 

Кеча Япония ўз уйида Тринидад Тобагони мағлуб эта олмади. Мезбонлар рейтингда кучли 30 таликда, Тринидад Тобаго 90-ўриндан пастда бормоқда. Оддий мухлис буни менга нима қизиғи бор деб айтиши мумкин. 

Биз ўз йўлимиздан борамиз. Кимдир рози бўлиши, кимдир рози бўлмаслиги мумкин. Лекин биз учун асосийси барча нарсага тайёр бўлиш. Жумладан, эртанги ўйинда ҳам.

Сиз ўйлаяпсизки, жамоанинг кайфияти йўқ. Бундай эмас, жамоамнинг кайфияти аъло даражада. Кўпроқ гол киритишга ҳаракат қиламиз. Биз ўз йўлимизни танладик. Бу йўл кимларгадир ёқмаслиги мумкин. Кимгадир ёқмаса, вақтимни беҳуда кетказмайман. Тўғри мухлислар ёмон кайфиятда бўлиши мумкин, чунки Туркияга мағлуб бўлдик. Шундай ёмон натижалар ҳам бўлади. Биз яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилдик.  Туркия билан ўйинда янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Қувондиқ Рўзиев ёмон ўйнаган бўлиши мумкин. Лекин мен мураббий сифатида ундай демаган бўлар эдим. Чунки мен футболчидан нима сўрашни биламан ва ундан нима кутишни ҳам. Буни оддий мухлис тушунмаслиги мумкин", - деб Купернинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz интернет нашри мухбири Шаҳзод Холбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
06/06/2019 19:38
Сарлавхани қаранг бир франсия яна аргинтина тушинмийсан
zohir_t
06/06/2019 22:12
Argentina va Fransiya haqida gap ketgan
zohir_t
06/06/2019 22:12
Argentina va Fransiya haqida gap ketgan
&
darwesh
06/06/2019 19:06
Манимча, Купер Узбекистон терма тарихидаги энг кучли мураббий. Катарга чикмасак хам, уйинда сифатли узгаришлар бор.
Mukhammad Khasanov
06/06/2019 18:54
Таклиф рад етилганми йоки кейнинга колдирилганми