Эктор Купер: Ўтган ўйинлар давомида таркиб борасида етарли хулосага келиб бўлдим
Ads

Хабарингиз бор ҳозиргина пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон ҳамда Эрон (0:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Биз иккита ҳар ҳил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда биз яхшироқ ўйнадик. Қолаверса, рақиб ҳам оддий жамоа эмас, Эрон терма жамоаси эди. Иккинчи бўлимда футболчилр бироз чарчаб қолишди. Балки бу менинг машғулотлар пайтидаги айбим бўлиши мумкин. Бугун ҳимоя чизиғимиз аввалги ўйиндагидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди. Энди ҳужум чизиғини кучайтириш борасида иш олиб борамиз.

Иккинчи бўлимда асосан янги футболчиларни кўздан кечирдим. Ўтган 2та ўйинда мен ўзим учун таркиб борасида етарли хулосага келиб бўлдим. Кейинги ўйинларда ўзини кўрсата олмаган чизиқ вакилларининг ўрнига янги футболчилар жалб этамиз.

Менинг тактикамдаги ўйинда асосан ҳимоядан хужумга ўтилади. Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши тўп сурдик. Футболчилар менинг тактикамга мослашиши учун вақт керак. Мен ўтказилган икки ўйинда жамоанинг хатолари ҳақида етарли хулосага келиб олдим. Кимлар жамоада қолади, кимлар эса кетиши ҳақида яхшилаб ўйлаб бир фикрга келаман.

Осиё кубогига тайёйргарлик кўриш учун вақт етарли. Бунинг учун профессионал футбол лигасининг ўйинларини муддатидан аввал тугатиш шарт эмас. Биз ёшларга ҳам эътибор беришни бошладик. Октябрдаги ўйинларга ёшлар терма жамоасидан ўйинчилар чақирилади. Ҳаттоки Сиз терма жамоалардаги ўйинларда умуман иштирок этмаган ўйинчиларни ҳам кўрасиз.