Эктор Купер қўл остида Сурия терма жамоаси ўйинларда қандай натижа қайд этмоқда?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг илк баҳсида Эктор Купер қўл остидаги Сурия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Хўш, аргентиналик мутахассис қўл осгида Сурия қандай натижалар қайд этган? Купер давридаги Сурияга назар ташлаймиз.
2023 йилнинг 2 феврал санасида жамоа бош мураббийи этиб тайинланган тажрибали мутахассис қўл остида жамоа умумий ҳисобда 10 та ўйинда майдонга тушди. Уларнинг 8 таси ўртоқлик мақомида ўтган бўлса, 2 таси расмий эди.
Натижаларга бирма-бир эътибор қаратамиз.
2023 йил 25 март. Сурия - Таиланд 3-1.
Бугун терма жамоа сафида йўқ бўлган Омар Ал Сома гол урган баҳсда Сурия иродали натижа қайд этиб 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган. Бу баҳсни томоша қилар эканман, ҳозирги Сурия билан 1 йил аввалгиси ўртасида сезиларли фарқ бор эканлиги дарров кўзга ташланади.
2023 йил 28 март. Сурия - Баҳрейн 0-1.
Орадан 3 кун ўтиб Купер янги иш жойидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олади. Баҳрайн билан баҳсда Сурия яхшироқ кўринганига қарамай, вазиятларидан фойдалана олмагани учун кескин жазоланди.
2023 йил. 20 июн. Виетнам - Сурия 1-0
Навбатдаги ўртоқлик ўйинида Сурия Виетнамга мағлуб бўлди. Бу пайтга келиб, Купер ўзининг (ўйини томоша қилишдан сўнг пайдо бўлган хулосалар) чуқур ҳимоядан ҳужум бошлаш стратегиясини термага сингдиришга ҳаракатни бошаб юборган эди. Баҳс давомида меҳмонлар жуда кўплаб янги деталларни синовдан ўтказиб олган.
2023 йил. 6 сентябр. Сурия - Малайзия 2-2.
Купер шогирдлари мураббий нима талаб қилаётганини англаб етган ўйин деб бемалол айтиш мумкин. Аввалига 2 та гол уриб ҳисобда олдинга чиққан Сурия якунда 2 та тўп ўтказиб юборган. Айнан шу баҳс Сурия футбол ишқибозлари учун Эктор Куперга бўлган муносабатни салбий томонга бурулишининг бошланиши бўлди.
2023 йил. 12 сентябр. Хитой - Сурия 0-1.
6 кундан сўнг, Сурия билан баҳсда қўп хатоси учун жазоланган Хитой Купер учун халаскорга айланди. "Қизиллар" баҳс давомида рақибдан камроқ имконият яратганига қарамай, якунда ғолиб чиқишни уддалади.
2023 йил. 17 октябр. Сурия - Қувайт. 2-1.
Омар Ал Сома киритган ягона голга Қуввайт иккинчи бўлимда 2 маротаба жавоб беришни уддалаган Қувайт Сурияга ўртоқлик ўйиндаги навбатдаги мағлубиятини "тақдим" этди. Айнан шу баҳс жамоанинг 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши олдидан сўнгги репетиция вазифасини бажариб берди.
2023 йил. Сурия - Шимолий Корея 1-0.
Купернинг илк расмий ўйини кутилганидек кичик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди. Баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол ҳозир кубогига олиб кетилмаган Омар Ал Сома ҳисобига ёзилди. Бу 3 очко Эктор Куперни ўз лавозимида қолишини таъминлади.
2023 йил. Сурия - Японий 0-5.
Осиё чемпионлиги учун асосий фаворит саналган Япония терма жамоаси ЖЧ саралашининг иккинчи ўйинида Сурияга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Секин-аста этник сурияликларни маҳаллийлаштиришни бошлаган Купер бу баҳсда кутилганидек супер-химоя услубида ҳам омон чиқа олмади.
2024 йил. 5 январ. Сурия - Қирғизистон 1-1.
Ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳс Осиё кубоги олдидан сўнгги машғулот вазифасини бажариб берди. Катта ўйинлар учун кичикларидан воз кечиб юборишга одатланган Эктор Раул Купер бу сафар тўлиқ иккита таркибни кўриб олди.
2024 йил. 8 январ. Сурия Малайзия 2-2
Яна бир ёпиқ ўтган баҳсда Сурия дурангга имзо чекди. Купер бошқарувида жамоа Малайзия билан иккита ўйинда бир рақиб билан бир хил натижа қайд этди.
Умумий хисобда Сурия янги бош мураббий қўл остида 10 та ўйинда майдонга тушди. Унда 4 мағлубият, 3 ғалаба ва 3 та дуранг қайд этилди.
Фикрлар