Эктор Купер ва Карлус Кейруш ўйиндан сўнг (фото)
Бош мураббийлар нима деди?
Одатдагидек, футбол учрашувидан сўнг, мураббийлар билан қисқа мулоқот ўтказилади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Аввал Эрон жамоаси бош мураббийи Карлус Кейруш, кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўйин ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этди. Сўнгра ҳар иккала футбол мутахассиси журналистлар саволларига жавоб берди. Ҳаммаси рисоладагидек.
Мулоқот тугаб бораётган пайтда Эктор Купернинг "Сизларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Баъзиларга ўхшаб тош отмаяпсизлар, сабр қилаяпсизлар" дегани кўпчилик тўпланган оммавий ахборот воситалари ходимларининг айни кўнглидаги гап бўлди. Биз шунақамиз. Кутамиз!
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар