Эквадор - Уругвай: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Эквадор ҳамда Уругвай терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли беллашув трансляцияга хуш келибсиз. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради!

  • 90+10'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+7'

    Эквадор дарвозабони тўпни ўйинга киритишга шошилмаяпти. Унга бошқа гол керак эмас.

  • 90+5'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Луис Суарес ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

  • 90+4'

    Жарима майдонидаги қоидабузарлик туфайли мезбонлар дарвозасига иккинчи пенальти белгиланди.

  • 90+3'

    Майдон эгаларининг яна бир ҳужуми хавфли тус олди. Бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олишга эришди.

  • 90'

    Асосий вақтга 10 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Федерико Вальверде ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрни Мауро Арамбарри томонидан тўлдирилди.

  • 87'

    Мойсес Кайседо ва Микаэль Эстрада захирага олинди. Уларнинг ўрнида энди Леонардо Кампана ва Кристиан Нобоа ҳаракат қилади.

  • 86'

    Касерес жарима майдони яқинида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Эквадорда қулай вазият юзага келди.

  • 84'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп қаршисига яқинлашган Суарес дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 83'

    Жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатган Паласиос жамоси зарарига пенальти ишлади.

  • 80'

    Мезбонлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 78'

    Родриго Бентанкур ўрнига Лукас Торрейра майдонга тушди.

  • 75'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!

    Гонсало Плата жарима майдонидаги палапартишликдан фойдаланиб кетди.

  • 74'

    Жароҳат олган Эстуриньянни махсус машинада майдондан олиб кетишди. Унинг ўрнига Диего Паласиос майдонга тушди.

  • 73'

    Эступиньян майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 71'

    Уругвайликлар рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда муаммоларга дуч келмоқда.

  • 69'

    Эннер Валенсия ҳамда Ромарио Ибарра захирага олинди. Уларнинг ўрнига Гонсало Плата ва Алан Франко ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 63'

    Ўйини чиқмаган Макси Гомес майдонни ткра этди. Унинг ўрнига Жонатан Родригес ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Дарвин Нуньес унга тўп оширилган вақтда ортга қайтиб улгурмаган эди.

  • 58'

    Макси Гомес жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундиришига ҳимоячилар ҳалал берди.

  • 56'

    Уругвайликларнинг ҳужумдаги ҳаракатлари ҳам бироз сусайди. Айниқса, 3-гол уларга салбий таъсир қилди.

  • 53'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Сен урмасанг, сенга уришади! Микеэль Эстрада жарима майдони ташқарисидан дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди.

  • 51'

    Гол ҳисобга олинмади! Тўп рақиб жарима майдонида Нуньезнинг қўлига текканлиги ВАР тақдим этган такрорий лавҳада яққол билинди.

  • 49'

    Ҳакам яна видеотакрорлардаги ёрдамчилари билан алоқа ўрнатмоқда.

  • 48'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Уругвайликлар ҳақли равишда ҳисобни тенглаштирди. Дарвин Нуньезнинг зарбаси тўсинга тегиб, унинг ўзига қайтди ва ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилдҳган Нуньез ҳисобни қисқартирди.

  • 47'

    Уругвай иккинчи қирқ беш дақиқаликни фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Уругвай сафида ўзгариш: Нандес ва Родригес ўрнига Нуньес ҳамда Де Ла Крус майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Микаэль Эстрада барибир ўз мақсадига етди!

  • 45+2'

    Эквадор посбони тўпни ўйинга киритишга шошмаяпти.

  • 45+1'

    Эннер Валенсиянинг жарима майдони ичидан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди

  • 43'

    Бурчак тўпини комбинацион ўйинга киритиб, жарма майдони чизиғидан зарба берган Анхель Менанинг уринишига аниқлик етишмади.

  • 40'

    Эквадорнинг ҳужумлари хавфлироқ тус олмоқда.

  • 38'

    Суареснинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 37'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Груэсо огоҳлантирилди.

  • 36'

    Тахмин ўзини оқлади! Гол бекор қилинди.

  • 35'

    Бош ҳакам бу сафар ҳам ВАРга қулоқ солмоқда. Валенсия Годин билан курашда тўпни қўли билан ўйнаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

  • 34'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Годиннинг хатосидан кейин яхши вазиятга эга бўлган эквадорликлар ҳисобни ўзгартирди. Валенсия зарба позициясида бўлишига қарамай, очиқ дарвоза қаршисидаги шеригини тўп билан таъминлади. Микаэль Эстрада вазиятдан унумли фойдаланди.

  • 33'

    Браво Родригеснинг ноаниқ узатмаси жамоасининг тезкор қарши ҳужумини барбод қилди.

  • 31'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Домингес узоқлаштирди.Бироқ ҳужум иккинчи темп билан давом этмоқда.

  • 30'

    Макси Гомесга дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориш учун тезлик етишмади.

  • 28'

    Эквадор футболчиси шериги узатган тўпга ета олмади.

  • 26'

    Эквадорнинг бурчак тўпи ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 25'

    Араухо рақибларига бурчак зарбаси ишлаб берди. Ҳимоячи тўпни дарвозабонга узатишда қўпол хатога йўл қўйди.

  • 24'

    Кайседо ҳисобни ўзгартиришига бир баҳя қолди. Қанотдан оширилган тўпга боши билан зарба берган мезбонлар вакилининг уринишига бироз аниқлик етишмади.

  • 22'

    Жарима майдонига Винья томонидан узатилган тўпга Суарес ета олмади.

  • 19'

    Видеотакрорларга мурожаат қилган ҳакам голни бекор қилди. Суаресга тўп етказиб берган жамоадоши воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган экан.

  • 18'

    Ёки бу вазиятда офсайд бормиди? Ҳакам ВАРга қулоқ солмоқда.

  • 17'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Суарес дарҳол ҳисобни тенглаштирди!

  • 15'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Бурчакда шеригидан тўпни қабул қилган Мена бироз марказга юриб, дарвозага зарба йўллади. Тўп айланиб, дарвозадан жой олди. Дарвозабон тўпни қайтара олмаслигига Кайседо уни чалғитиши сабаб бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, Кайседо тўпга бироз бўлса ҳам тегинган экан. Гол унинг ҳисобига ёзилди.

  • 14'

    Годин рақибига қаршилик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 11'

    Ибарра тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада, рақиби унга эга чиқди.

  • 9'

    Эстрада берган зарбани дарвозабон қайтаришга эришди.

  • 8'

    Ҳужумга ўтаётган мезбонлар қоида бузди. Тўп йўқотилди.

  • 6'

    Мезбонлар ўз ярим майдонларида тўпни назорат қилмоқда.

  • 4'

    Вальверде марказдаёқ рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда Анхель Менанинг фаол ҳаракатлари Эквадорга бурчак тўпини амалга ошириш имкониятини тақдим этди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради. старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!