El Chiringuito: Бензема "Реал" билан шартномани узайтирди

“Реал” Мадрид форварди Карим Бензема келаси мавсум ҳам жамоада қоладиган бўлди.

El Chiringuito нашрининг хабар беришича 31 ёшли франциялик футболчи “қироллик клуби” таклиф қилган 2021 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Янги келишувга кўра Бенземанинг маоши йилига 11 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!