"Эл-класико" олдидан "Барса"да жиддий йўқотиш

"Евро-2024" саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган Дания - Финландия баҳси бўлиб ўтди. Ўйиннинг 18-дақиқасида "Барса" футболчиси Андреас Кристенсен жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

photo_2023-03-24_06-16-13 

"Diario Sport" нашри хабар беришича, даниялик ҳимоячи 3 ёки 4 ҳафтага сафдан чиқди. У Испания кубогининг ярим финал жавоб учрашувини ўтказиб юборади.

"Барса"нинг лазаретдаги футболчилар етарлича. Педри ва Дембеле айни дам клубга ёрдам бера олмаяпти.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!