ЕЛ. "Ливерпуль" ва "Рома"дан иродалари ғалаба. "Байер" йирик ҳисобда зафар қучди

Европа лигасининг 1-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

"Ласк" - "Ливерпуль" ўйинида дастлаб ҳисобни мезбонлар очди. 14-дақиқада Флеккер гол урди. Иккинчи таймда Клопп шогирдлари 3 марта жавоб қайтарди ва 3 очкони қўлга киритди. Шу билан бирга, клуб гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди. 

"Сент "Жиллуас" - "Тулуза" учрашувида кучлар тенг келди. Далингга бўлим сўнггида французларни олдинга олиб чиққан бўлса, Амура имкониятларни тенглаштириб қўйди. 

"Панатинакиос" - "Вильярреал" баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди. Мезбонлар Иоаннидис ва Спорарнинг голлари эвазига ғалаба қозониб, гуруҳда 2-ўринга чиқиб олди. 

"Ренн" "Маккаби"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди. Блас, Труфферт ва Йилдиримлар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Шунингдек, Франция клуби гуруҳда пешқадамга айланиб олди. 

"Шерриф" - "Рома" баҳсининг биринчи таймида римликлар ҳисобни очди. 57-дақиқада Товар Свилар дарвозасини ишғол қилди. 65-дақиқада эса Лукаку ғалаба голини урди. Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари 2-ўринга чиқиб олди. 

Шу гуруҳдан ўрин олган "Серветт" - "Славия Прага" учрашуви меҳмонлар Масопуст ва Огбуларнинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритди ва гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди. 

"Байер Леверкузен" "Хеккен" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Вирц, Адли, Бонифасе ва Хофманн меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Немислар гуруҳда 1-поғонага жойлашди. 

"Қоробоғ" "Мольде"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона голни Андраде 56-дақиқада урган голи жамоасига 3 очко тақдим этди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!