ЕЛ. "Тоттенхэм" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Европа Лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бошланди. Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири "Тоттенхэм" меҳмонда "Вольфсбер"га қарши майдонга тушди. Ўйин Лондон клубининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Шпорлар" сафида голларга Сон, Гарет Бэйл, Лукас Моура ҳамда Карлос Винисиус муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлар сардори Михаэль Линдль 55-дақиқада ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари 24 февраль куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашувидан олдин яхши имконият ҳосил қилиб олди.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+1'

    Ламела огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ўйин масаласини ҳал қилди!

    Ламеланинг зарбасидан кейин Винисиус тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 86'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Хьёйберг огоҳлантирилди.

  • 85'

    Ндомбеле рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Рефери вазиятни нормал дея баҳолади.

  • 82'

    Учрашув сўнгига келиб, мезбонлар бироз фаолликни оширди. Бироқ ҳужумлар ўз якунига етмай қоляпти.

  • 80'

    "Вольфсберг" футболчиси ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 78'

    Сиссоко ва Алли ўрнига Хьёйберг ҳамда Ндомбеле ўйинни давом эттиради.

  • 75'

    Ламеланинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 72'

    Деле Аллининг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 69'

    Ҳисоб қисқаришига бир баҳя қолди: Верницниг томонидан йўлланган зарбадан кейин тўп тўсиндан қайтди.

  • 67'

    Ўйин лондонликларнинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.

  • 64'

    Бэйл ва Моура ўрнига Ламела ҳамда Бергвейн ўйинни давом эттиради.

  • 62'

    Моурага нисбатан қоида бузшаг Спранглер сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 60'

    Лукас Моуранинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 58'

    Бурчакдан жарима майдонига етказиб берилган тўпни Льорис эгаллаб олди.

  • 56'

    "Тоттенхэм" голга реакция билдира олди: жарима майдонига ёриб кираётган Моура қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

  • 55'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди!

    Тўп қаршисига келган Михаэль Линдль ўзидан чап бурчакка аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

  • 54'

    Ҳакам Сиссокони огоҳлантирди.

  • 54'

    Ўз жарима майдони ичида қоида бузган Мусса Сиссоко "Тоттенхэм" дарвозаси томон пенальти белгиланишига сабаб бўлди.

  • 52'

    Моуриньо шогирдлари суньй офсайд ҳосили қилишда жуда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    Яқин масофадан Бэйл йўллаган зарбани мезбонлар посбони қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 48'

    "Шпорлар" бурчак тўпи ишлаб олди. Лукас Моура тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Моуриньо ўзгаришга қўл урди: Сон ўрнига Карлос Винисиус ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    "Тоттенхэм" ўйин тақдирини 45 дақиқа ичида ҳал этди. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Стандартни ижро этган Бэйл тўпни жонли девордан ўтказа олмади.

  • 42'

    Деле Алли огоҳлантирилди.

  • 40'

    Майкл Лиендлнинг хавфли зарбасидан кейин Уго Льорис жамоасини голдан қутқариб қолди.

  • 37'

    Мэтт Доэртининг уринишига аниқлик етишмади.

  • 34'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Бу сафар 3 та рақибини алдаб ўтган Лукас Моура пастки чап бурчакни ишғол этди. Дарвозабон яна жамоасини қутқара олмади.

  • 32'

    Мусса Сиссокога тиббий ёрдам керак.

  • 30'

    Ҳисоб қисқариши мумкин эди: Визингернинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 28'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Бэйл ҳисобдаги фарқни оширди.

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Бэйл бир ҳаракат билан ҳимоячи таъқибидан қутулиб, кучли зарбаси билан дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 27'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора чархланиб боряпти. Устунлик буткул улар томонда.

  • 25'

    "Тоттенхэм" позицион ҳужумлар ташкил этмоқда. Ана шундай уринишларнинг бирида Бэйл жарима майдонига тўп оширди. Дарвозабон уни эгаллаб олди.

  • 23'

    Икки рақибини алдаган Йовелич аниқ зарба берди. Льорис ўз ўрнида.

  • 20'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга зарба берган Дайр мўлжалда адашди.

  • 20'

    Қулай вазиятга чиқиб борган Деле Аллининг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 17'

    Моуриньо шогирдлари тўлиқ назоратни қўл остида ушлаб турибди.

  • 15'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган "шпорлар" фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Лукас Моуранинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 13'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бэйлнинг қанотдан узатган тўпини Сон боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 10'

    Свен Шпранглер рақибга нисбатан бироз хавфли ўйнади. Ҳакам уни аяди.

  • 7'

    Мезбонлар яхши стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ жарима майдони томон оширилган тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 5'

    Соннинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.

  • 3'

    Лондон клуби илк дақиқалардан тўп устунлигини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!