ЕЛ. "Вольфсберг" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Европа Лигаси 1/16 финалидан ўрин олган "Вольфсберг" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+2'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+1'
Ламела огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ўйин масаласини ҳал қилди!
Ламеланинг зарбасидан кейин Винисиус тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.
- 86'

Рақибга нисбатан қоида бузган Хьёйберг огоҳлантирилди.
- 85'
Ндомбеле рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Рефери вазиятни нормал дея баҳолади.
- 82'
Учрашув сўнгига келиб, мезбонлар бироз фаолликни оширди. Бироқ ҳужумлар ўз якунига етмай қоляпти.
- 80'
"Вольфсберг" футболчиси ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 78'

Сиссоко ва Алли ўрнига Хьёйберг ҳамда Ндомбеле ўйинни давом эттиради.
- 75'
Ламеланинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 72'

Деле Аллининг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
- 69'
Ҳисоб қисқаришига бир баҳя қолди: Верницниг томонидан йўлланган зарбадан кейин тўп тўсиндан қайтди.
- 67'
Ўйин лондонликларнинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.
- 64'

Бэйл ва Моура ўрнига Ламела ҳамда Бергвейн ўйинни давом эттиради.
- 62'

Моурага нисбатан қоида бузшаг Спранглер сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 60'
Лукас Моуранинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 58'

Бурчакдан жарима майдонига етказиб берилган тўпни Льорис эгаллаб олди.
- 56'
"Тоттенхэм" голга реакция билдира олди: жарима майдонига ёриб кираётган Моура қоида бузиш эвазига тўхтатилди.
- 55'

ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди!
Тўп қаршисига келган Михаэль Линдль ўзидан чап бурчакка аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
- 54'

Ҳакам Сиссокони огоҳлантирди.
- 54'

Ўз жарима майдони ичида қоида бузган Мусса Сиссоко "Тоттенхэм" дарвозаси томон пенальти белгиланишига сабаб бўлди.
- 52'

Моуриньо шогирдлари суньй офсайд ҳосили қилишда жуда яхши ҳаракат қилмоқда.
- 50'

Яқин масофадан Бэйл йўллаган зарбани мезбонлар посбони қайтаришга муваффақ бўлди.
- 48'

"Шпорлар" бурчак тўпи ишлаб олди. Лукас Моура тўпни ўйинга киритиб беради.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'

Бўлимлар оралиғида Моуриньо ўзгаришга қўл урди: Сон ўрнига Карлос Винисиус ўйинни давом эттиради.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'

"Тоттенхэм" ўйин тақдирини 45 дақиқа ичида ҳал этди. Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Стандартни ижро этган Бэйл тўпни жонли девордан ўтказа олмади.
- 42'

Деле Алли огоҳлантирилди.
- 40'

Майкл Лиендлнинг хавфли зарбасидан кейин Уго Льорис жамоасини голдан қутқариб қолди.
- 37'
Мэтт Доэртининг уринишига аниқлик етишмади.
- 34'

ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!
Бу сафар 3 та рақибини алдаб ўтган Лукас Моура пастки чап бурчакни ишғол этди. Дарвозабон яна жамоасини қутқара олмади.
- 32'

Мусса Сиссокога тиббий ёрдам керак.
- 30'

Ҳисоб қисқариши мумкин эди: Визингернинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.
- 28'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Бэйл ҳисобдаги фарқни оширди.
Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Бэйл бир ҳаракат билан ҳимоячи таъқибидан қутулиб, кучли зарбаси билан дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 27'
Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора чархланиб боряпти. Устунлик буткул улар томонда.
- 25'
"Тоттенхэм" позицион ҳужумлар ташкил этмоқда. Ана шундай уринишларнинг бирида Бэйл жарима майдонига тўп оширди. Дарвозабон уни эгаллаб олди.
- 23'

Икки рақибини алдаган Йовелич аниқ зарба берди. Льорис ўз ўрнида.
- 20'

Бурчакдан етказиб берилган тўпга зарба берган Дайр мўлжалда адашди.
- 20'

Қулай вазиятга чиқиб борган Деле Аллининг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 17'
Моуриньо шогирдлари тўлиқ назоратни қўл остида ушлаб турибди.
- 15'
Ҳисобда олдинга ўтиб олган "шпорлар" фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Лукас Моуранинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 13'

ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Бэйлнинг қанотдан узатган тўпини Сон боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 10'
Свен Шпранглер рақибга нисбатан бироз хавфли ўйнади. Ҳакам уни аяди.
- 7'
Мезбонлар яхши стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ жарима майдони томон оширилган тўп ҳимоячилардан ўтмади.
- 5'
Соннинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.
- 3'
Лондон клуби илк дақиқалардан тўп устунлигини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!



Фикрлар