Элбек Султонов Параосиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди
Ads

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган III ёзги Параосиё ўйинларининг учинчи куни ҳам муваффақиятли бошланди.

Мусобақанинг енгил атлетика бўйича ядро улоқтириш баҳсларида ҳамюртимиз Элбек Султонов 15,67 натижа кўрсатди ва олтин медални қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, у мазкур йўналишда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланган эронлик спортчи Саман Пакбазни ҳам ортда қолдирди.

Бугун қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:

Енгил атлетика:

Фаррух Саидходжаев (ядро улоқтириш, финал)
Мусулмонқул Аҳмедов (диск улоқтириш, финал)
Элбек Султонов (ядро улоқтириш, финал)
Дониёр Аҳмедов (100 метрга югуриш, саралаш ва финал)
Мансур Абдирашидов (100 метрга югуриш, саралаш)
Сабина Суханова (100 метрга югуриш, саралаш)
Наташа Семёнова (найза улоқтириш, финал)
Бектемир Ҳасанов (диск улоқтириш, финал)
Ёрқин Одилов (ядро улоқтириш)

Сузиш:

Дмитрий Хорлин (200м, комплекс усулида сузиш, эркаклар)
Ислам Асланов (200м, комплекс усулида сузиш, эркаклар)
Фирдавсбек Мусабеков (200м, комплекс усулида сузиш, эркаклар)
Шоҳсанам Тошпўлатова (200м, комплекс усулида сузиш, аёллар)
Фотима Амилова (200м, комплекс усулида сузиш, аёллар)
Нигора Мирзоҳидова (200м, комплекс усулида сузиш, аёллар)

Дзюдо:

аёллар:

-57кг: Нафиса Шерипбаева
-63кг: Парвина Самандарова

эркаклар:

-73кг: Феруз Саидов
-81кг: Нурбек Мирзаев

Ўқ отиш:

Сервер Ибрагимов (10м. пневматик тўппонча, P1)
Азиз Ибрагимов (10м. пневматик тўппонча, P1)