Элдор Шомуродов: “Биз Жаҳон чемпионатида қўлимиздан келганча узоқроққа бормоқчимиз”

  • 5 декабрь, 21:33
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "МАТЧ ТВ" каналига берган интервьюсида жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги мақсадларини маълум қилди.

Tecno

"Биз, албатта, тайёрланяпмиз. Янги мураббийимиз билан машғулотлар қизиқарли ўтмоқда. Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида сизнинг термангизда ҳам кўп нарсалар ўзгарганди, айни вақтда бизда ҳам шундай жараён кечяпти. Ҳамма биздан хурсанд ва бизга аввалгидан кўпроқ мухлислик қилишяпти.

Биз қўлимиздан келганича узоқроққа бормоқчимиз ва биринчи навбатдаги мақсадимиз — гуруҳдан чиқиш.

— Демак, АҚШга шунчаки роҳат олиш учун бормаяпсизлар ва сизларда аниқ мақсад бор?

— Худди шундай. Биз шунчаки иштирок этиш учун бормаяпмиз. Ўзбекистон футболини ҳам жаҳонга намойиш қилмоқчимиз", — деди Элдор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!