Элдор Шомуродов Габон устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди

FIFA Series турнири доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонга қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда гол киритишга муваффақ бўлган Элдор Шомуродов ғалабага қуйидагича изоҳ берди.

"Биз ўйинни жуда яхши бошладик деб айтолмайман. Рақиб кўпроқ вазият яратди, лекин иккинчи бўлимда ўйинимизга анча ўзгартириш кирита олдик. Шунингдек, бизни омадимиз келди десак ҳам бўлади. Габон анча вазиятларга эга бўлди, муҳими ғалаба қозондик.

Биринчи навбатда шуни таъкидлаш керакки, жамоада анча ўзгаришлар бўлди. Узоқ вақтдан бери бирга ўйнамаганимиз сабаб тушунмовчиликлар бўлди деб ўйлайман. Шунинг учун керакли ўзгариш киритдик, қаердадир қаттиқроқ гапирдик, шу сабаб ўйинда ўзгариш бўлди", — деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!