Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионатидан нималар кутмоқда?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало, бу ёш футболчиларимиз учун ўзини кўрсатиш имконият. Иккинчидан, биз Жаҳон чемпионатига шунчаки қатнашиш учун эмас, балки натижа кўрсатиш учун борамиз. Бизда ҳам футбол бор, жамоада юқори даражали ўйинчилар етарли ва яхши натижа қайд этишимиз мумкин", — деди Шомуродов.
Маълумот учун, "оқ бўрилар" мундиалда “K” гуруҳидан жой олган бўлиб, Колумбия, Португалия ва Конго терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар