Элдор Шомуродов жаҳон юлдузлари Роналду, Бэйл, Жиру каби гол урмоқчи (Фото)

Жаҳон футболида акробатик голларнинг қадри баланд ва узоқ вақт ёдда қолади. Жозибаси ҳам шунчалик гўзал бўлади.

ЕЧЛ доирасида Криштиану Роналду "Реал" сафида "Ювентус" дарвозасига қайчи услубида гол ургани ҳали ҳамон барчанинг эсида. Ёки ушбу мусобақа финалида Гарет Бэйл "Реал"да фаолият юритган пайти "Ливерпуль"ни шундай жазолагани голнинг муҳимлилигидан баландроқ эди. Охирги марта Оливье Жиру "Челси" таркибида "Атлетико" дарвозасини шу тарзда ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани тортиқ этди.

Krishtianu_Ronaldu._EPA-EFE,_ANDREA_DI_MARCO_d_850

Энди қайчи услубида гол уриш навбати Элдор Шомуродовга етиб келган кўринади. Ҳамюртимиз жамоасининг "Интер"га қарши тайёргарлик жараёнида акробатик тарзда тўп тепишни машқ қилди. Бу жараён клуб матбуот хизмати томонидан тақдим этилди. Ажаб эмас, Шомуродов миланликлар дарвозасига шундай гол урса.

"Интер" - "Женоа" баҳси 28 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00да старт олади. 

EvJ44mjWgAE4Bm2

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
azam nazarov
27/02/2021 20:57
Омадингни берсин,, Элдор,,
&
998915993686
27/02/2021 18:44
adminlar bu yil kasiba yili emas 29 fevralni 3 yildan keyin kòramiz bu vaqtda Eldor Jenoada emas Manchester Yunayteda òynayotgan bòladi. ishaollox.

Минбар

Барча блоглар