Элдор Шомуродов жаҳоннинг қайси ҳужумчиларига ўхшашга ҳаракат қилади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Унда ҳужумчимиз жаҳоннинг яқин ўтмишдаги юлдузлари Фернандо Торрес ва Дидье Дрогбага ўхшашга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

- Болалигимда Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба иштирокидаги ўйинларни томоша қилишни яхши кўрардим. Менга Торреснинг услуби ҳамда Дрогбанинг майдондаги ишончи жуда ёқарди. Мен улар каби бўлиш учун кўп ҳаракат қиламан, - деди Шомуродов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Egamov
30/03/2020 15:54
Бўларкану Месси, Роналдо демаса ҳам