Элдор Шомуродов жамоаси бугун ҳам серияни давом эттира оладими?

Давиде Баллардини "Женоа"га келгунга қадар жамоа аутсайдерлар қаторида эди. Ҳозир эса генуяликлар ўртамиёна клубга айланди. Ҳар ҳолда Элдор Шомуродов жамоаси айни пайт 21 ўйинда 24 очко билан 12-ўринда бормоқда. Бу юқорилаш бежизга эмас. "Женоа" охирги пайтда ажойиб натижаларни қайд этмоқда.

Элдор Шомуродов жамоаси 9 январдан бери мағлубиятсиз одимлаяпти. "Женоа" А Сериянинг охирги 5 учрашувида фақатгина "Аталанта" билан дуранг ўйнади холос. Қолган беллашувларда зафар қучди.

Баллардини шогирдлари бугун "Торино" билан беллашади. Кўрамиз, бу гал ҳам ушбу анъана давом этармикин. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Karimov Sardor
13/02/2021 16:07
Eldorga omad tilayman! Sovuqqonlik bilan aldamchi zarba yo'llasa menimcha yaxshi bo'ladi.