Элдор Шомуродов Конгога қарши баҳсдан аввал нималар деди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон терма жамоамиз Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Конгога қарши майдонга тушади.

Ушбу беллашувдан аввал матбуот анжумани ташкиллаштирилди ва унда терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов иштирок этиб, бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Асосий мақсадимиз бизни қўллаб турган халқимизни хурсанд қилиш. Биринчи голимизни урдик, энди вазифамиз биринчи ғалабага эришиш.

Ҳимояни ҳам унутмаслигимиз керак, гол уришга интилиб орқани унутамиз, дегани эмас. Биринчи навбатда ғалабага эришиш муҳим. Асосий мақсад тартибли ўйин намойиш этиб, ғалабага эришиш.

Мухлисларимиз куч бериб турди, нафақат стадиондаги балки Ўзбекистондаги ишқибозларимизнинг ҳам қўллаб-қувватлаб туришларини ҳис қилдик. Уларга албатта миннатдорчилик билдирамиз ва уларни кейинги ўйинда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.",
- деди "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак учрашув тонгги соат 04:30'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!