Элдор Шомуродов: Купер менга ҳужумда имкон беришини айтган эди
Ads
"Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ўйин анча қийин кечганини таъкидлаб ўтиш зарур. Захирадан майдонга тушиб, гол киритиш насиб қилганидан жуда хурсандман. Машғулотлар пайтида бош мураббий менга ҳужумда имкон беришини айтиб ўтганди. Мураббийнинг ишончини оқлаш насиб қилди. 

Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Кейинги учрашувларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деб Шомуродовнинг сўзларини келтириб ўтди ЎФА расмий сайти.