Элдор Шомуродов: "Шарафли вазифа ишонилганидан хурсанд бўлдим"

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада олдидан машғулотларни олиб бормоқда. Тимур Кападзе ёши катта футболчилардан Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Рустам Ашурматовларни Париждаги турнирга олиб кетади. Шомуродов Олимпидага тайёргарлик, машғулотлар ва олдинга қўйилган вазифалар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
"Бошқача ғурур билан Олимпиадада қатнашиш истаги бор эди. Мана шундай шарафли вазифа ишонилганидан хурсанд бўлдим. Тайёргарлик ажойиб кетяпти, ажойиб атмосфера ва ҳаммаси жойида. 
Ҳозирда кўпроқ жисмоний тайёргарлик олиб боряпмиз. Қийинчилик бўлгани йўқ. Ҳамма бир-бирини яхши тушуниб кетди. Ярим жамоа билан терма жамоада бирга ўйнаганмиз. Шунинг учун ҳам қийинчилик бўлгани йўқ. 
Мақсадимиз биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш. Шу вазифани бажарганимиздан сўнг албатта, медаллар билан Ўзбекистонга қайтишга ҳаракат қиламиз. Мухлислардан Олимпиадани кузатинг ва бизни қўллаб-қувватланг деб қоламиз
", - деди Шомуродов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!