Элдор Шомуродов ва 61 та гол!

“Рома” учун янги мавсум расман 19 августдан бошланади. Шу куни Жозе Моуриньо шогирдлари УЕФА Конференциялар кубоги мусобақасидаги иштирокини турнирнинг плей-офф босқичидан бошлайди.

Римликлар плей-оффдаги дастлабки учрашувни Туркияда “Трабзонспор” жамоасига қарши ўтказади. Катта эҳтимол билан, римликларнинг асосий ҳужумчиси ва тўпурарига айланиб бораётган легионеримиз Элдор Шомуродов ҳам “Рома”даги илк расмий дебютини ана шу баҳсда нишонлайди.

Жамоаларнинг жавоб ўйини 26 август куни Римда бўлади. “Рома” А Сериядаги илк учрашувини  22 август куни ўз майдонида ўтказиб, “Фиорентина” футболчиларини қабул қилади.  

Фурсатдан фойдаланиб,  Sports.uz сайти мухлислар эътиборини Элдор Шомуродовнинг  профессионал футболчи сифатида урган голларига қаратади. Таъкидлаш жоизки, ҳужумчимиз аксарият голларини хориж чемпионатлари ва халқаро миқёсдаги учрашувларда киритган экан.

18480589_0_0_1115_836_1920x0_80_0_0_3523e11ec0561b3ce8ab7e5edc56a6ce

Барчамизга маълумки, “Машъал” тарбияланувчиси бўлган Шомуродов юртимиздаги голларининг барчасини кейинги клуби - “Бунёдкор” таркибида киритган. Суперлига баҳсларида Элдор ўз ҳисобига жами ўнта гол ёзиб қўйган. “Қалдирғочлар” сафида Осиё чемпионлар лигаси саралаш баҳсларида учта ўйинда бир жуфт тўп киритган бўлса, асосий мусобақада 14 маротаба майдонга тушиб, бир гол муаллифи бўлган. Демак, ҳужумчимиз ўзбек клубида халқаро майдонда учта гол киритган.

Шомуродов илк бор 2017 йили Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” билан шартнома имзолаб, легионер мақомини олган эди. Трансферларга ихтисослашган transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўшанда ростовликлар ўзбек ҳужумчиси учун 300 минг евро харажат қилган.

Тўлиқ бўлмаган тўрт мавсум давомида Россия чемпионатида иштирок этган футболчимиз премьер-лигада жами 80 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди. Шу йиллар давомида Элдор “Тосно”га иккита, “Краснодар”, “Локомотив”га иккита,  “Спартак”, “Оренбург”, “Аренал”, “Урал”,  “Крилья Советов”, “Рубин”, “Тамбов”, “Динамо”,  “Ахмат” ва ЦСКАга жамоалари дарвозасига  биттадан тўп киритди. Жами ўн марта жамоадошларига голли пас узатди.

Шунингдек, Элдор Шомуродов Россия кубоги мусобақасида ўнта ўйинда битта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.

Шомуродов “Ростов” таркибидаги охирги голини 2020 йилнинг кузида Европа лигаси саралаш мусобақаси доирасида Исроилнинг “Маккаби Хайфа” дарвозасига киритганини алоҳида таъкилаш лозим.

large_6

2020 йилнинг 1 октябрида “Ростов” асосий ҳужумчисини умумий ҳисобда бонусларни қўшганда 9 миллион евро эвазига “Женоа”га трансфер қилди.

Шомуродов А Серияда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олди. Италия чемпионатида “Парма”, “Сассуоло”, “Верона”, “Специя”, “Лацио”, “Кальяри” дарвозасини бир маротабадан аниқ нишонга олган бўлса, “Аталанта” дарвозабонини икки бор ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиқишга мажбур қилди.

Кучли бешлик чемпионатлари орасида мураккаблиги билан ажралиб турадиган А Серияда ўзини кўрсата олган ўзбек ҳужумчисини “Рома” 17,5 миллион еврога трансфер қилди. Элдор Рим клубига кўчиб ўтганга қадар “женоа” таркибида иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиб, биттадан гол урган эди.

Ҳамюртимиз бу ёқимли серияни “Рома”да ҳам давом эттирмоқда. У римликларнинг “Бетис” ва “Ража Касабланка”га қарши ўртоқлик учрашувларида тўлиқ ҳаракат қилмаган бўлса-да, бевосита тўртта голда иштирок этди. Шулардан иккитасида ўзи дарвозага йўл топди.

Ҳужумчимиз статистикасига эътибор берсак, ҳозиргача Шомуродов Ўзбекистон Суперлигаси ва кубоги, Россия премьер-лигаси ва кубоги, Италия А Серияси ва кубоги, шунингдек, Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигаси доирасида 181 та расмий беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 39 та гол ва 15 та голли пас ёздириб қўйган.

Унинг юқорида кўрсатилган 39 та голига Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 49 та учрашувда урган 22 голини қўшсак, бу кўрсаткич 61 тага етади.

1600_1000_max_2

Бундан буёғига Элдор “Рома” ҳужумчиси сифатида ҳам ўйинини, ҳам статистикасини ошириб боришига умид қиламиз.

Янги мавсумда ёрқин лаҳзаларинг кўп бўлсин, Элдор!

Шомуродов бор экан, бизга англиялик юлдузлар керак эмас!

Бугун ўйин. Шомуродов яна гол урса борми?!

“Шомуродов трансферида “Женоа” бизни “ухлатди”, деб ўйлагандим!..”

Моуриньо нега айнан Шомуродовни танлади?

Шомуродовнинг ўзи “Рома”га ўтгани ҳақида нималар деди?

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/08/2021 22:35
Элдорнинг ишларига омадлар тилаб қоламиз. Ундан бу йилги мавсумда ажойиб ўйинлар ва голлар кутиб қоламиз. Ўзи учун ҳам муҳим мавсум бошланмоқда. Албатта унга ишонамиз бу йил катта ўсишга эришишда давом этади деб умид қиламиз. Олға Элдор. Омад