Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги муваффақиятли дебют мавсумидан кейин Италия клублари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида тарбияланган футболчиларга эътибор қарата бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Хусусан, генуяликлар “Пахтакор” ўйинчиси Иброҳимхалил Йўлдошев, Украинанинг  “Динамо Киев” жамоаси ҳужумчиси Владислав Супряга ва “Днепр” клуби футболчиси Артём Довбик ва “Байер”га ўтиб кетган россиялик дарвозабон Андрей Лунёвни ўз таркибига қўшиб олиш мақсадида улар билан музокарага киришгани бор гап.

212442936_3067597493474336_6072439949019876148_n

Бу футболчилар орасида Владислав Супряганинг трансфери деярли ҳал бўлган эди. “Женоа” ва “Динамо” мутасаддилари трансфер борасида келишувга эришган бир пайтда генуяликлар музокараларни охирига етказмай, тўхтатиб қўйди.

Вазиятни таҳлил қилиб бораётган мутахассислар бунга асосий сабаб сифатида Италия А Сериясининг хорижлик дебютантлар учун мураккаблиги билан изоҳламоқда. Тўғри, МДҲ ҳудудидан келган Элдор Шомуродов илк мавсумида нималарга қодирлигини исботлаб қўйди ва бугунги кунда “Ювентус” ва “Рома” каби машҳур клублар эътиборини тортмоқда. Лекин экспертлар ҳамма ҳам Элдор каби меҳнаткаш ва тез мосланувчан бўла олмаслигини таъкидламоқда.

“Женоа” келаси мавсумда Элдор Шомуродовга кўпроқ ўйин вақти тақдим этиб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этишига йўл очиб бермоқчи. Бу биринчи навбатда, Шомуродовнинг трансфер нархини кўтаришга қаратилган йўл. “Женоа” барибир ҳужумчимизни шартнома охиригача ушлаб турмайди.

1596709630_0_0_2171_1221_600x0_80_0_0_41bea4ee35f0828354c27bcee6165e14

Шу сабаб генуяликлар келажак учун ҳужумчи қидирмоқда. Айни пайтда улар эътиборини “Аталанта”нинг нидерландиялик ҳужумчиси Сэм Ламмерсга қаратган. Бергамоликлар бу трансфер бўйича таклиф қилаётган вариант ҳам “Женоа” раҳбариятини Владислав Супряга вариантидан воз кечишига олиб келди.

Унга кўра,  “Аталанта” раҳбарлари агар “Женоа” Ламмерсни кейинчалик сотиб олишини кафолатласа, нидерландиялик ҳужумчини бир ёки икки мавсумга Генуяга бепул ижарага жўнатишга рози. Бироқ, “Аталанта” ушбу трансфер шартномасига Сэмни қайта сотиб олиш ҳуқуқини ҳам киритиб қўйишини таъкиламоқда.

 Бундан ташқари, Генуя клуби раҳбарларига 24 ёшли Сэм Ламмерснинг Владислав Супрягадан фарқли равишда А Серияга мослашгани маъқул келмоқда. Бунгача ПСВ ва “Херенвен”да тўп тепган Сэм жорий йилнинг бошида “Аталанта”га қўшилди ва А Сериянинг иккинчи ярмида 15 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол уришга эришди.

f27ae06f311eba6a2d88e8b7aa0ca

“Динамо Киев” раҳбарияти эса, “Женоа” дан таклиф олганидан кейин Супряганинг трансферини 9 миллион еврога баҳолади ва бу сумманинг катта қисмини бирданига тўлашни талабни қилмоқда.

Ушбу ҳолатларни таҳлил қилиб чиққан генуяликлар Сэм Ламмерснинг трансферини амалга оширишга бел боғлади. Ўтган мавсумда жамоа ҳужум чизиғида Элдор Шомуродовдан ташқари, македониялик Горан Пандев, хорватиялик Марко Пьяца,  сьерра-леонелик Яя Каллон, италиялик Маттиа Дестро, Жузеппе Касо ва Жанлука Скамакка тўп тепди. Уларнинг аксарияти янги  мавсумни ҳам Генуя клубида ўтказиши кутилмоқда.

Айни пайтда “Женоа” футболчилари ёзги тайёргарликнинг дастлабки босқичини Австрияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида ўтамоқда.

Шомуродов “Штутгарт”га ўтмагани сабаби маълум бўлди

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!