Элдор Шомуродов: "Ва ниҳоят узоқ кутилган йиллардан сўнг биз учун яна асосий босқич бошланади"

Ўзбекистон термa бош мураббийи Сречко Катанец ҳамда жамоамиз сардори Элдор Шомуродов эртанги ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

Элдор Шомуродов:
Эртанги ўйин ҳақида
— Ва ниҳоят узоқ кутилган йиллардан сўнг биз учун яна асосий босқич бошланади. Барчамиз ўйинга тайёрмиз. Мақсадимиз йўлида бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Аввалги цикллар ҳақида
— Аввалги цикллар давомида ёш футболчи сифатида қатнашганмиз ва тажрибали футболчилар билан бирга ҳаракат қилганмиз. Бироқ бу гал энди масъулият ўзимизда, ўрганган тажрибаларимизни ишга солишимиз керак. Бизда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. Хатолар устида ишлаб бордик. Барчамиз бир оила бўлиб, биргаликда асосий вазифани бажаришга ишонамиз.

— Илк чақирувимдан то ҳозирги кунга қадар ҳар доим энг юқори хоҳиш билан ҳаракат қилганман. Барчамиз ЖЧга чиқишни орзу қиламиз. Шу сабабли ҳар бир ўйинда фақат битта мақсад билан ҳаракат қиламиз. Бу йўлда барча имкониятимизни ишга соламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!