Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби банкрот бўлиш арафасида

  • 23 декабрь, 12:32
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби "Ростов" яқин орада фаолиятини тўхтатиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов хабар берди.

Tecno

Манба маълумотига кўра, клубда Россия Премьер-лигаси (РПЛ) мавсумининг иккинчи қисми олдидан қишки йиғинларни ўтказиш учун етарли маблағ мавжуд эмас. "Ростов"нинг жорий қарздорлиги 4–5 миллиард рублга тенг экани айтилмоқда. Шунингдек, футболчилар октябрь ойидан бери, айримлари эса сентябрдан буён маош олмаяпти.

Агар клуб мавсумни охиригача олиб бориш учун маблағ топа олса ҳам, 2026/27 йилги мавсумда иштирок этиш учун зарур бўлган РФС-1 лицензиясини қўлга киритиш имконияти жуда паст деб баҳоланмоқда. Қишки танаффус олдидан турнир жадвалида жамоа 21 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Шомуродов 2020 йилда "Ростов"дан Италиянинг "Женоа" клубига 9.5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!