Элдор ва Аббос, хушёр бўлинглар!

  • 16 сентября, 17:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги мавсумга катта умидлар билан кирган ва қисқа муддатда Конференциялар лигасидан чиқиб кетган “Истанбул Башакшеҳир”да жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда.

Tecno

Истанбулликлар Туркия Суперлигасида ҳам дастлабки учта учрашувдан бирортасида ғалаба қозона олмади.

Бундан буён жамоани мусобақаларга Европа футболида ўз ўрнига эга бўлган Нури Шахин тайёрлайдиган бўлди.

Клуб раҳбарияти таркибини кучайтириш мақсадида Франция чемпионатидан уч нафар футболчи олиб келди. Бунгача “Ренн” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Доған Алемдар ва ҳужумчи Бертуғ Йилдирим истанбулликлар билан тўрт йиллик шартнома тузди.

Шунингдек, “Марсель” ярим ҳимоячиси Амин Харит ижара асосида “Башакшеҳир”да ўйнайдиган бўлди.

Маълумки, “Истанбул Башакшеҳир” ёзги трансферлар даврида “Рома”дан ўзбекистонлик марказий ҳужумчи Элдор Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олганди. Бугунги кунда 30 ёшли легионеримиз жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланиб улгурди.

Шомуродов Конференциялар лигасида олтита ва Суперлигада учта учрашувда иштирок этиб, ўтган турда “Бешиктош” дарвозасини ишғол қилди. Янги келганлардан Бертуғ Йилдирим ҳам марказий ҳужумчи ҳисобланади ва Шомуродовнинг тўғридан тўғри рақобатчисидир. 

Янги форвард ҳужум марказидан ташқари ўнг қанот ҳужумчиси вазифасини ҳам бажара олади. Элдор эса, бу борада универсал. Ҳамюртимиз ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида самарали ҳаракат қилади.

“Истанбул Башакшеҳир” тарихидаги энг қиммат футболчига айланган Аббосбек Файзуллаев ҳали жамоага тўлиқ мослашиб кетгани йўқ. Шу пайтгача мураббийлар штаби 21 ёшли ҳужумкор футболчимизни кўпинча захирадан майдонга тушириб келмоқда.

Ўз даврида Марокаш терма жамоасида ўйнаган Амин Харитнинг майдондаги позицияси Аббосбек Файзуллаевники билан бир хил. Ҳар икки футболчининг асосий амплуаси марказий ярим ҳимоячи бўлса-да, ҳар икки қанотдан ҳужум уюштириши мумкин.

“Истанбул Башакшеҳир” кейинги йилларда мунтазам Еврокубокларда иштирок этишга алоҳида эътибор бериб келмоқда.  Жорий мавсум ҳам жамоа олдидаги вазифа ўзгаргани йўқ.

Биз учун муҳими эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида  илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этадиган мавсумда легионер ўйинчиларимиз, хусусан, Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов ўз клубларида етакчи ролларда бўлиши керак...

Англия Ҳусановни тан олди

Ҳусанов “Сити” тешигини “девор” бўлиб ёпяпти

BBC: Ҳусановга алоҳида раҳмат!

Ҳусанов Гвардиолани лол қолдирди...

Ҳусанов Ламин Ямални тўхтата оладими?

Шомуродов қайси машҳур клубларга гол урган?

“Манчестер Юнайтед” юлдузларини ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Гол урган Шомуродов ҳақида устози нима деди?

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию