Ҳусанов Гвардиолани лол қолдирди...

  • 15 сентября, 08:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси тўртинчи турини “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги шаҳар дербиси якунлаб берди. Ҳамшаҳарларнинг янги мавсумдаги биринчи тўқнашувига “Этиҳад” арена мезбонлик қилди.

Tecno

Бу баҳс олдидан мезбонларда жиддий муаммолар ююзага келган эди. Жами 13 нафар футболчи жароҳат олгани боис, Хосеп Гвардиола тайёргарлик машғулотларини ўзи кутган даражада ўтказа олмади.

Клуб шифокорлари ва физиотерапевтлари жароҳатланганлардан аксариятини оёққа турғазишни уддалади. Сафга қайтганлар орасида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам борлиги ўзбекистонлик ишқибозларни хурсанд қилди.

21 ёшли ҳимоячимиз “Брайтон”га қарши ўтказилган учрашувда шикастлангани туфайли халқаро танаффус вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғини ва ўйинларида иштирок эта олмади.  Абдуқодир асосий эътиборини даовланишга қаратди.

Хосеп Гвардиола таркиб танлаш масаласида бор имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди ва жамоасини “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсга юқори даражада тайёрлай олганини кўрсатди.

Дерби тўлиқ “Сити” устунлигида ўтди. Учрашувда дарвозани Жанлуижи Доннарумма қўриқлади. Яна юқори даражада ўйнай бошлаган Фил Фоден ҳисобни очди. Жамоа тўпурари Эрлинг Холанд дубль қайд этди.

Эътиборли жиҳати Хлсеп Гвардиола мағлубият билан тугаган аввалги икки учрашувда панд берган ўнг қанот ҳимоясини бу гал Абдуқодир Ҳусановга топширди. Легионеримизнинг ҳаракатлари нафақат футбол экспертлари, балки Хосеп Гвардиола эътирофига ҳам лойиқ топилди.

Учрашувдан кейин испаниялик мураббий учрашувга баҳо бериб, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ўйинчилар қаторида ўзбек футболчисининг хизматларини ҳам тилга олиб ўтди. Sports.uz портали Гвардиоланинг фикрларини мухлислар эътиборига ҳавола этади.

- Трансферлар ойнаси даврида янгиликлар кўп бўлди ва жамоанинг ўзаги ўзгарди. Дербининг аҳамияти қай даражада юқори эканини жуда яхши биламан ва одамларга ғурур-ифтихор бағишлаш мен учун катта шараф. Бу учрашувда ҳамма бир тизимда бирлашиб ўйнади. Худди ўтган мавсумдагидек, бу гал ҳам турли муаммоларга дуч келяпмиз. Бироқ бугун шогирдларимнинг жанговар руҳини кўрдим.

Эрлинг Холанд клубга келганидан буён ажойиб натижалар қайд этиб келмоқда. Аммо у бу мавсум аввалгиларига қараганда янада яхшироқ кўриняпти. Ҳатто, треблга эришган давримиздагидан-да яхши ўйнаяпти. Динамикаси зўр. Биз Холанд янада кўпроқ голлар уриб, жамоага ёрдам беришини истаймиз.

Фил Фоден бизга етишмаётган эди. Бу жуда керакли футболчи. Фил – жамоа ядроси, клуб юраги, академия тарбияланувчиси ва “Сити”ни севади. Унинг сафга қайтгани баримизнинг ютуғимиздир.

Олдиндаги 11 ой давомида биз ҳар уч кунда бир ўйнашимизга тўғри келади. Ўзига хос жисмоний тайёргарликсиз бирор футболчи бунақа юкламани кўтара олмайди. Мен Ҳусанов ажойиб жисмоний тайёргарлиги эвазига тезкорлик намойиш қилди ва ўз қанотини мустаҳкам ёпди.

Абдуқодир тўпни деярли йўқотгани йўқ. Айрим вазиятларда энергияси ошиб кетганидан қарор қабул қилишда бироз шошиб қоляпти. Ҳусанов дербида зўр ўйнади. У “Сити”га ўйин темпини назорат қилиш, рақиб ҳужумини барбод қилиш, жамоанинг тезкор ҳужум уюштириши ва бундан Холанд ҳамда Фоден фойдаланишига катта ёрдам берди, - деди Хосеп Гвардиола.

Энди “Манчестер Сити” футболчилари 18 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида Италия чемпиони “Наполи”ни қабул қилади.

Шомуродов қайси машҳур клубларга гол урган?

“Манчестер Юнайтед” юлдузларини ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Гол урган Шомуродов ҳақида устози нима деди?

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию