Элдор янги мавсумни юлдуз ҳужумчи билан бир жамоада бошлаши мумкин

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала "Рома"га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда TyC Sports журналисти Сезар Луис Мерло ўзининг твиттер саҳифасида.

Манбага кўра, Рим клуби футболчига умумий қиймати 24 миллион евро бўлган 4 йиллик шартнома таклиф қилган. Айни пайтда бу ҳужумчига тушган ягона таклиф.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин 28 ёшли Дибаланинг “Ювентус” билан шартномаси якунланган ва шу сабабли у жамоани эркин агент сифатида тарк этган эди. Аргентиналик футболчига "Интер", "Милан", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан қизиқиш мавжудлиги ҳақида ҳам хабарлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!