Элгужа Григалашвили: Барчасини майдонда кўрсатишни истайман

Давралар оралиғида "Қизилқум"дан АГМК клубига кўчиб ўтган грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвили клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Ҳаммаси зўр. Менга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Мени ва жамоанинг мақсади бир - барча ўйинни ютиш. Очиғи, барча ишни ва сўзни майдонда айтишни истайман. Муҳими, жамоа менга маъқул. Кучли мутахассис қўл остида иккинчи даврада мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Кўпроқ гол уриб ёки жамоадошларимга гол уришда кўмаклашишни истайман. Жамоавий ютуқ энг асосийси. АГМК билан кўзланган марраларни забт этиш ҳозирги кундаги энг асосий мақсадим. Бу жамоага ўтганимдан хурсандман. Айниқса ўртоғим Эдик (Эркин Байдуллаев) ҳам келгани жамоага мослашиб, барча билан чиқишиб кетиш жараёнини янада тезлатади. Биз бир оилага айланишимиз лозим", - деди Григалашвили.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!