Элина Свитолина: Дарья менга ёқиб қолди

Украиналик теннисчи Элина Свитолина Римда ўтаётган турнирнинг учинчи даврасида россияликй Дарья Касаткина устидан қандай зафар қучгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен учрашувнинг биринчи сетида ўз ўйинимни топа олмадим. Дарья эса ҳаммасини аъло даражада бажарди. Ўз ўйинимни топишимга мухлислар сабабчи бўлди. Биринси сетдаги мағлубиятдан сўнг улар мени олдинга интилишимга туртки бўлди. Ғалаба қозонганимдан хурсандман.

Касаткинага қарши ўйин оғир ўтишини билган эдим. У кортни яхши кўради ва кутилаган зарбалар йўллайди. Мен уни кортнинг яримида ушлаб туришга ҳаркат қилдим ва бу иш мени ғалабага еткалади" – дейди Элина.

Sports.uz