Эмери А Серия грандини бошқарадими?

  • 9 апреля, 2020, 21:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Унаи Эмери фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” жорий 2019/2020 йилги мавсум якунлангач, бош мураббий Стефано Пиолини ўз лавозимидан озод этмоқчи ва унинг ўрнига айнан испаниялик мутахассис асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

“Милан”нинг шорт-листида шунингдек, Лучано Спаллетти ва Ральф Рангник каби мураббийлар ҳам жой олган. Агар, Рангник “Милан”да спорт директори сифатида иш бошласа, у ҳолда Эмери бош мураббий курсисига ўтириши мумкин.

Унаи Эмери ўтган йилнинг ноябрида “Арсенал”дан истеъфога чиқарилган эди. У ҳозир ишсиз ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию