Эмери "Арсенал" футболчиларига мевали шарбат ичишни тақиқлаб қўйди

“Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг унумдорлигини ошириш учун бир нечта нарсалардан воз кечмоқчи.

Испаниялик мутахассис футболчиларга мевали шарбат ичишни тақиқлаб қўйди ва шунингдек, жадал машғулотларга зўр бермоқда. Бунинг учун машғулотлар майдони ёнидан палаткали машғулот зал қурган.

Юқори босимдаги тактика кучли жисмоний тайёргарликни ҳам талаб қилади.

“Арсенал” Эмери бошчилиги остида АПЛда битта ғалабага эришди. “Вест Хэм” (3:1). Қолган икки ўйинда “Манчестер Сити” ва “Челси”га имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!