Эмери "Арсенал"га "Ювентус" ҳимоячисини олиб келмоқчи

  • 28 May 20:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида изланмоқда.

Tecno

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис янги жамоасига "Ювентус" ҳимоячиси Мехди Бенатиани олиб келмоқчи. Қайд этиш лозимки, марокашлик футболчининг Турин супер клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Бенатиа якунланган мавсум “Ювентус” сафида жами 32та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та гол киритишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!