Эмери: Неймарга ПСЖ сафида жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишга ёрдам берамиз

Франциянинг ПСЖ жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери ҳужумчи Неймарнинг жамоадаги келажаги борасида ўз фикрларини   билдириб ўтди.

“Неймар – ажойиб футболчи ва жаҳондаги энг яхши ўйинчилардан биридир. Бироқ у ечиниш хонасида ҳам, машғулотларда ҳам ўзини нормал тутади.

ПСЖда ажойиб футболчилар тўп суришади ва улар Неймар каби футболчи билан елкама-елка тўп тепаётганларидан бехад хурсандлар.

Биз Неймар билан янги даражага чиқмоқчимиз ва Неймарга жаҳонда энг яхши бўлишига ёрдам бермоқчимиз. Биз биргаликда янада кучли жамоага айланамиз”, – деб айтиб ўтди Эмери.