Эмилиано Мартинес: "Клубим билан индивидуал унвонлар ёки совринларини қўлга киритиш тўрт устидаги олчага ўхшайди"

CHERY AUTO

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес терма жамоадаги ўйин унинг учун клуб даражасидаги ўйинлардан кўра муҳимроқ экани ҳақида фикр билдирди.

Tecno

 "Клубим билан индивидуал унвонлар ёки совринларини қўлга киритиш тўрт устидаги олчага ўхшайди, аммо менинг бутун фаолиятимдаги ҳақиқий завқ ҳар доим Аргентина терма жамоасида ўйнаш бўлган. Бу фақат менинг ҳолатим эмас. Жаҳон чемпионатида ўйнаган футболчиларнинг аксарияти тушунтириш қийин бўлган туйғуни бошдан кечиради. Терма жамоада ўйнаб дарвозада турганимда кўпроқ масъулиятни ҳис қиламан, Чунки менинг ортимда бутун мамлакат ва оилам турган бўлади", - деди аргентиналик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Эмилиано 2022 йилда Аргентина билан Жаҳон чемпиони бўлган эди. Финалда аргентиналиклар пенальтилар сериясида Францияни мағлуб этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!