Эмилиано Мартинес: “Барча бизга қарши эди”
Аргентинанинг Жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб келишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган Эмилиано Мартинес терма жамоанинг Саудия Арабистонига енгилганидан кейинги ҳолати ҳақида гапирди.
“Биринчи ўйинда мағлуб бўлдик. Одамлар биздан шубҳалана бошлади. 36 талик мағлубиятсиз сериямизга нуқта қўйилди. Мексикага қарши учрашув биз учун асабий ўтди. Ўша пайтда бутун дунё бизга қарши эди. Ҳамма ютқазишимизни хоҳлаганди,” – деди “Астон Вилла” дарвозабони.
“Айни дамда 45 миллион аргентиналик бизни қўллаб-қувватлаётганидан хурсандман. Жамоамизда 26 та жангчи бор”, - дея қўшимча қилди Мартинес.
Маълумот ўрнида, Аргентина финалда Францияга қарши учрашувда майдонга тушади. Бу икки терма жамоа ўтган мундиалда ҳам тўқнаш келганди. Ўшанда французлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.
Фикрлар