Эмре Жан Германияга қайтишга яқин турибди
Sport Italia нашрига кўра, Эмре Жан қишда "Ювентус"ни тарк этади. 26 ёшли футболчи Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтиш бўйича келишувга эришишга яқин турибди.
Манбага кўра, футболчининг трансфери 25 миллион еврога тушиши кутилмоқда. Томонлар ушбу масала бўйича музокараларни давом эттиришмоқда.
Маълумот ўрнида, германиялик хавбекнинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2022-йил июнида якунига етади.
Жорий мавсумда Жан А Серияда "Ювентус" либосида 8 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар