Энди Бускетснинг Суарес ва Пикедан кам жойи йўқ
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоа билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. 

Marca нашрининг хабар тарқатишича, томонлар август ойининг ўрталаридаёқ бу борада бир тўхтамга келишган аммо кичик деталлар сабаб ушбу келишувни расмийлаштириш кечикмоқда. 

Манбанинг хабар тарқатишича, футболчининг маоши томонларнинг келишуви учун музокара муддатининг бироз чўзилишига сабаб бўлган. Хусусан, янги шартномага кўра Бускетснинг маоши Суарес ва Пике билан тенглаштирилади. 

Қайд этиш лозим, 30 ёшли футболчи 2008 йилдан буён Каталония жамоаси сафида ўйнаб келмоқда.