Энди “Челси”га ким сардорлик қилади

“Челси” сардори Сесар Аспиликуэта “аристократлар” сафидаги 11 йиллик фаолиятидан кейин клуб билан хайрлашди.

Энди “Челси” мухлисларини жамоага ким сардорлик қилиши қизиқтирмоқда. Журналистлар жамоани ўз ортидан етаклай оладиган футболчилар рўйхатини тузди.

Келаси мавсумда катта эҳтимол билан ана шу футболчилардан бирига сардорлик ваколати топширилади.

Биринчи рақамли даъвогар сентябрь ойида 39 ёшни қаршилайдиган Тьяго Силва ҳисобланади. Бразилиялик юлдуз Лондонга келганидан кейин бир неча марта сардорлик боғичига эгалик қилишга улгурган.

Шунингдек, сардорлик ваколати Рис Жеймс, Кепа Аррисабалага, Бен Чилуэлл, Энцо Фернандес каби ўйинчиларга берилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!