Энди ҳеч қачон Африкадан футболчи олмаймиз!

“Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис бундан буён жамоаси учун Африкадан футболчи олмаслигини маълум қилди.

- Африкалик футболчилар Африка Миллатлари кубогида ўйнамаслиги керак ёки уларни рўйхатдан ўчиришга тўғри келади. Мана шу турнир туфайли мен уларнинг бирортасини жамоамга қўшмайман.

Биз уларга пул сарфлаймз, маош берамиз ва клублар учун мавсумнинг энг қизғин палласида терма жамоаларга қўйиб юборишга мажбурмиз, - деди Де Лаурентис La Gazzetta dello Sport газетасига берган интервьюсида.

Маълумки, Африка Миллатлари кубоги 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ташкил этилди. Европанинг аксарият клублари чемпионатнинг қизғин палласида ўз етакчиларини ушбу турнирга қўйиб юборишига тўғри келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!