Энди Мессини олиш “Барса”нинг қўлидан келмайди

“Барселона” раҳбарияти Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Лионель Мессини Каталонияга қайтариш деярли имконсизлигини тан олди.

La Vanguardia нашрининг ёзишича, каталонияликлар Месси ҳозирги жамоаси ПСЖда ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини ва муҳитни ўзгартиришга кўнмаслигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, “Барса” мутасаддилари Париж клуби 35 ёшли ҳужумчи билан мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтиришга ҳаракат қилаётганидан ҳам хабардор.

Лионель Месси “Барселона” сафида қарийб 18 йил фаолият олиб борган. Моҳир ҳужумчи бу муддат ичида 778 та учрашувда майдонга тушиб, 672 та гол ва 303 ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!