Энди Муҳаммад Салоҳнинг номи ўчмайди
“Ливерпуль” Европа Лигасининг навбатдаги учрашувида “Тулуза” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдаги голлардан бирини Муҳаммад Салоҳ киритди. Бу мисрлик форвард учун ливерпулликлар таркибида Еврокубокларда киритилган 43-гол бўлди.
Статистика мутахассисларининг таъкидлашича, Англия футболи тарихида ҳали бирор футболчи халқаро миқёсида бунча кўп гол ура олмаган.
Аввалги рекорд Тьерри Анрига тегишли жди. “Арсенал”да порлаган юлдуз ҳисобида Европа турнирларида 42 та гол бор эди.
“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро эса халқаро ўйинларда рақиблар дарвозасини қирқ маротаба ишғол қилган.
Фикрлар