Энди навбат Суперлигагами?

Бугун Ўзбекистон Республикаси худудида расман коронавирус (COVID 19) билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Айтиш керакки, коронавирус чегара билмаяпти. Ушбу вирус қайд этилган мамлакатларда ҳар қандай оммавий тадбирлар, шу жумладан футбол мусобақалари ҳам тўхтатилмоқда. Қўшни Қозоғистон ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Шу боис энди Ўзбекистонда ҳам футбол мусобақалари тўхтатилиши мумкин. Бироқ, бу ҳақдаги расмий маълумотни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда тегишли органлар эълон қилади. Биз эса вазиятни кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
15/03/2020 13:23
Оллох асрасин
&
Zohirshoh
15/03/2020 13:14
Bu yil bar bir Paxtakor yana chempion bo‘ladi bar bir futbolni ko‘rishni foydasi yo‘q. Shunga chempionatni haqiqatdan bu yil o‘tkazilmasligi kerak...
Asrorbek Abduraimov
15/03/2020 12:39
E LAVZINGIZ QURSIN SIZNI XOY ADMIN BITTA VIRIS CHIQSA SRAZI TOXTAP QOLADIMI MIYA ISHLAYDIMI PAROSATXAM ZORDA XAFA BOLMANG