Энди Рауль ва Касильясдан сўнг унинг исми янграйди

“Реал” ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор кеча Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган “Реал Сосьедад”га (1:1) қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бразилиялик футболчи учун ушбу ўйин “қироллик клуби” сафидаги юбилей 100-ўйин бўлди. Шу тариқа у “Реал” сафида 100 та ўйин ўтказган энг ёш футболчилар кучли учлигига кирди. 20 ёш 232 кунлик пайтида юзлик довонни забт этган Винисиус ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйган.

“Реал” сафида 100 та ўйин ўтказган энг ёш футболчи Рауль (19 ёш 177 кун) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринда Икер Касильяс (20 ёш 125 кун) қайд этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар