Энди Роналдуга етиб бўлмайди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду тезлигини ошириш мақсадида бутсаларига регби пойафзалининг тишларини ўрнатмоқда.

Маълумотларга қараганда, регби бутсаларининг тиши чим устига яхши ўрнайди ва бу тезликни оширишга хизмат қилади. Бу усулни биринчи бўлиб “Монпелье” ҳужумчиси Анди Делор қўллаган.

28 ёшли форвард 19 февраль куни янгича тиш қоқилган бутсада соатига 36,8 километр тезликни қайд этди ва бу Франция чемпионати рекорди сифатида рўйхатга олинди. 

А Серияда 22 та учрашувда 21 та гол урган Роналду янги усулдаги бутсалар унга ҳимоячилар олдида устунлик беришига ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)