Энди Руис WBC камари учун даъвогарга айланди

  • 5 сентябрь, 2022, 14:58
  • 0
  • Бокс

Бугун Лос-Анжелесда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жангида америкалик кичик Энди Руис (34-2, 22 КО) кубалик Луис Ортис (33-2, 28 КО) билан жанг қилди.

Руис ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди - 113:112, 114:111, 114:111.

Ушбу ғалабадан сўнг, Руис британиялик Тайсон Фюрига тегишли WBC камари учун мажбурий даъвогарга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!