Энди Суперлига иштирокчилари А Сериядан четлатилади!

Италия футбол федерацияси (FIGC) бошқа турнирларда иштирок этадиган клубларни А Сериядан четлатмоқчи. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, FIGC йиғилишида мусобақа регламентини ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган. Энди Италия клублари FIGC, УЕФА ва ФИФАнинг аралашувисиз ўтказиладиган турнирларда иштирок этиш учун мамлакат футбол федерацияси билан маслаҳатлашишига тўғри келади.

Яқинда ташкил этилган ва 1 кундан сўнг фаолиятини тўхтатган Европа Суперлигасига "Ювентус", "Милан" ва "Интер" каби А Серия клублари биринчилардан бўлиб қўшилиш истагини билдирган эди. Улар орасида ҳозирча фақатгина “Ювентус” Суперлигадан чиққанини эълон қилгани йўқ.

33 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида “Интер” 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан “Аталанта” ва “Милан” жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!