Энди у “Челси”га керакмас
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида ҳужумкор футболчи Ҳаким Зиешга рухсат бериб юборишга қарор қилган. Агар жўяли таклиф бўлса, “аристократлар” африкалик футболчи сотиб юборади.
Маълумотларга қараганда, Зиешга ҳозирнинг ўзида “Атлетико” ва “Ювентус”дан жиддий қизиқиш бўляпти.
“Челси” марокашлик футболчини икки йил муқаддам “Аякс”дан 40 миллион еврога харид қилган эди. 29 ёшли ярим ҳимоячи кутилган самарадорликка эриша олгани йўқ.
Шу боис, лондонликлар уни 30 миллион евродан юқори нарх қиладиган клубларга сотиб юборишга тайёр. Якунланган мавсумда Зиеш 44 та учрашувда саккизта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар